Мексикада камида 200 нафар полициячи ишдан четлатилди, бир нечта офицер эса уюшган жиноятчилик билан шерикликда гумонланмоқда. Бу ҳақда 23 август куни Mexico News Daily хабар берди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Ҳудудда жиноятчиликнинг ўсиши суриштирув учун сабаб бўлганлиги таъкидланмоқда.
Суриштирув вақтида ҳудуддаги хавфсизлик учун федерал полиция ва қуролли кучлар жавоб беради.
Шу тариқа, охирги ойларда мамлакат расмийлари бошқа уч муниципалитет — Сан Мартин-Тесмелукане, Cаҳлчикомула-де-Сесме ва Амосокеда ҳам худди шундай ҳаракатларни амалга оширган.
Изоҳ (0)