Instagram ижтимоий тармоғида Бэкон лақабли итнинг аккаунти бўлиб, унинг юзи кекса кишининг юзига ўхшайди. Mashable нашри мазкур профилга эътибор қаратди.
Ҳайвоннинг эгалари уни «қария Бэкон» деб атайди. Ит пекинес, чихуахуа ва такса зотларининг чатишмаси ҳисобланади.
Хўжайинлар томонидан очилган Бэконнинг аккаунти унинг бутун мимикаларини кўрсатади.
Нашрнинг ёзишича, юз тузилиши бўғиқ бўлишига қарамасдан, ит жуда қувноқ характерга эга. У ўз хўжайинлари билан Флоридада яшайди ва қутқарувчи бўлиб ишлайди.
Изоҳ (0)