Facebook ижтимоий тармоғи маъмурияти «одамларни йўлдан адаштирувчи» гуруҳлар ва қайдларни аниқлади ва ўчирди. Бу ҳақда куни кеча ижтимоий тармоқ асосчиси Марк Цукерберг маълум қилди, деб ёзади EADaily.
У саҳифалар Эрондан ва тахминан Россия ҳарбий разведкаси томонидан бошқарилганлигига аниқлик киритди.
Бундан ташқари, Twitter айнан шу мамлакатларда «мувофиқлаштирилган манипуляция» учун қўлланилган 284 та аккаунтни блоклади.
Унинг сўзларига қараганда, тармоқ хавфсизлик чораларини анча кучайтирган.
Изоҳ (0)