АҚШда ҳукумат тузилмаларига ZTE ва Huawei смартфонларидан фойдаланишни расман тақиқлашди, деб ёзади «Корреспондент.net». Бу шу жумладан, улар ишлаб чиқарган алоҳида таркибий қисмларга ҳам тегишли.
Тақиқ фақат маълумотларни кўриш ва узатиш учун фойдаланилиши мумкин бўлган таркибий қисмлар учун амал қилади.
Янги тақиқ туфайли кўплаб компаниялар янги ускуналардан фойдаланишга ўтишига тўғри келади.
Тақиқ остига, шунингдек, Hytera Communications, Hangzhou Hikvision Digital Technology Company ва Dahua Technology Company компанияларининг алоқа ва видеокузатув учун қурилмалари ҳам тушди.
Тақиқ давлат хавфсизлиги нуқтаи назаридан жорий қилинди.
«Huawei АҚШ ҳукуматининг хавфсизлик чораларини яхшилашга интилишини қўллаб-қувватлайди, аммо компаниянинг ҳарбий бюджет ҳақидаги қонунга асоссиз киритилиши самарасиз, хато ва ноконституцион ҳисобланади», — дейилади Huawei компанияси баёнотида.
Изоҳ (0)