Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров «ВКонтакте»даги саҳифасида Саудия Арабистонига етиб келганини, бу ерда қирол Салмон бин Абдулазиз Ал Саул ва валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон билан учрашишни режалаштираётганини маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Шунингдек, у Жидда аэропортидан, ҳаж зиёратини амалга ошириш учун Маккага йўл олганини айтди.
Қодиров қирол ва валиаҳд шаҳзодага таклиф учун миннатдорлик изҳор қилди ҳамда режалаштирилган учрашувлар мамлакатлар ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлашига умид билдириб қолди.
Изоҳ (0)