Шуҳрат Санжарович Муҳамедханов Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бунга қадар у давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Шуҳрат Муҳамедханов 1958 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, 1980 йилда Тошкент қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида 2015 йилда «Тошйўловчитрансхизмат» унитар корхонаси директори ўринбосари, 2016 йилда Аллианcе Capital К/С компанияси доимий муассасаси бошлиғи, 2018 йилда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши раиси ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Шуҳрат Муҳамедханов 15 августдан бошлаб Шайхонтоҳур тумани ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.
Изоҳ (0)