Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

​Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 28 июндаги қарорига асосан мустақиллик йилларида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилаларидан хабар олинмоқда. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар Самарқанд вилояти Булунғур туманига ташриф буюриб, 2000 йилда Сариосиё ва Узун туманларида террорчиларга қарши курашда ҳалок бўлган Маъруфжон Ражабовнинг уйига, шунингдек, у таҳсил олган мактабга борди. Тумандаги 18-сонли умумтаълим мактабига Маъруфжон Ражабовнинг номи берилган бўлиб, ҳозирда ушбу мактабга қаҳрамонимизнинг акаси, захирадаги подполковник Тўлқин Ражабов директорлик қилмоқда.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Мактабда марҳумнинг онаси Шакарбону ая Ғофурова, ўқувчи ёшлар ҳамда фахрийлар учун «Ватан фидоий фарзандларини унутмайди» шиори остида хотира учрашуви ўтказилди. Уларга турли совға-саломлар улашилди.

Маъруф Ражабов билан жанг майдонида бирга курашган сержант Алишер Каттақулов йиғилганларга ўша кунлар хотиралари ҳақида сўзлаб берди.

Шу билан бирга, Самарқанд шаҳрида ҳам юқорида қайд этилган жангларда террористик кучларга қарши кечган курашда мардларча ҳалок бўлган лейтенант Сайёр Садиновнинг хотирасига бағишлаб ёшлар билан учрашув ташкиллаштирилди. Самарқанд шаҳридаги 19-умумтаълим мактаби Сайёр Садинов номи билан аталмоқда ва у ерга марҳумнинг бюсти ўрнатилган.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Тадбир сўнгида иштирокчиларга Қуролли Кучлар Maxсус операция кучлари баталонлари ташкил топиши ҳамда 2000 йилда Сариосиё ва Узун туманларида бўлиб ўтган жанговар ҳаракатларда иштирок этган ҳарбий хизматчиларга бағишланган ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда талабалар учун қишки таътил муддати белгиланди
Дунё
Рамзан Қодировни танқид қилган чеченистонлик блогер ўлдириб кетилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда сўнгги суткада 153 кишида коронавирус аниқланди