Июнь ойида Ўзбекистон аҳолиси долларни камроқ сота бошлади. Бу ҳақда Марказий банк таҳлили гувоҳлик беради, деб ёзади Spot.
Бу йил бошидан буён илк пасайиш ҳолатидир.
Биринчи кварталда банклар аҳолидан 420 миллион доллар (3,4 триллион сўм) харид қилди, иккинчи кварталда эса бу кўрсаткич икки карра ошиб, 868 миллион долларни (6,9 триллион сўм) ташкил этди.
Рақамлар мамлакатга юборилган пул жўнатмалари ўсиши билан мос келган — биринчи кварталда мамлакатга 950 миллион доллар юборилган бўлса, иккинчи кварталда 1,4 марта ортиқ (1,3 миллиард доллар) юборилган.
Изоҳ (0)