Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Тунги патруллаш вақтида Сергели туман «Биродарлик» даҳасидаги турар жойлар атрофида ходимлар Captiva русумли автомобилнинг ўнг томон олд ойнаси синдирилганига дуч келган. Бу ҳақда ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида ҳудудда текширув ишларини олиб борилган. Гумондор шахс яқин атрофда қўлга олинди. Унинг ёнидан машина эгаси 27 ёшли Д.Ж.га тегишли бўлган уяли телефон топилди.

«Ўғриликни содир этиш учун автомобиль ойнасини синдирдим, чунки бундай ҳолатда машинанинг огоҳлантириш автосигнализацияси ишламайди», — дейди 31 ёшли М.Темур.

Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Жабрланувчига етказилган зарар гумондорнинг онаси томонидан тўлиқ қоплангани ва гаров суммаси тўлангани инобатга олиниб, суд дастлабки тергов ҳаракатлари даврида гумондорни озодликда қолдириш ҳақида қарор қабул қилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар