Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида ҳудудда текширув ишларини олиб борилган. Гумондор шахс яқин атрофда қўлга олинди. Унинг ёнидан машина эгаси 27 ёшли Д.Ж.га тегишли бўлган уяли телефон топилди.
«Ўғриликни содир этиш учун автомобиль ойнасини синдирдим, чунки бундай ҳолатда машинанинг огоҳлантириш автосигнализацияси ишламайди», — дейди 31 ёшли М.Темур.
Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Жабрланувчига етказилган зарар гумондорнинг онаси томонидан тўлиқ қоплангани ва гаров суммаси тўлангани инобатга олиниб, суд дастлабки тергов ҳаракатлари даврида гумондорни озодликда қолдириш ҳақида қарор қабул қилди.
Изоҳ (0)