Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Японияда ўтган бир ҳафта ичида кучли жазирама туфайли камида олти киши ҳалок бўлди, 7 мингдан ортиқ киши иссиқ уриши ташхиси билан касалхонага ётқизилди, деб ёзади «ТАСС».

Фото: EPA

Фото: EPA

Япония ёнғин бош бошқармаси хабарига кўра, бир ҳафта мобайнида 7079 киши шифохонага ётқизилган. Шу йилнинг май ойи бошидан буён эса кучли ҳарорат туфайли бутун мамлакат бўйлаб ҳалок бўлганлар сони 144 кишига, касалхонага тушганлар сони эса 78 минг кишига етди.

Айни пайтда Япониядаги жазирама «Шаньшань» тўфони туфайли бироз кучсизлашди — кўпчилик ҳудудларда термометр Цельсий бўйича 30 даражани кўрсатмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар