Panasonic компанияси оёқ кийимлардаги ҳидларни йўқ қиладиган МS-D100 қурилмасини яратди. Қурилмани Японияда сотишга ҳозирлик кўрилмоқда. Мамлакатда тананинг ёқимсиз ҳиди жамият томонидан қораланади, деб ёзмоқда TJournal.
Қурилма ишлаши учун уни оёқ кийимнинг юқори қисмидан маҳкамлаш ва шу ҳолатда танланган режимга боғлиқ равишда беш ёки етти соат қолдириш керак. МS-D100 оёқ кийимга ҳавонинг ионлаштирилган бирликларини жўнатади, улар материал орасига кириб, ҳидни тозалайди.
Компания томонидан маълум қилинишича, қурилма узоқ режим ҳиддан алоҳида ташвишланадиганлар учун мўлжалланган. У Японияда 20 сентябрда пайдо бўлади, бироқ қурилманинг нархи ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)