Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг «Бош почтамт» ТИФ (Ташқи иқтисодий фаолият) божхона пости ходимлари Россия Федерациясидан пойтахтимизда истиқомат қилувчи фуқаро номига юборилган почта жўнатмасини божхона кўригидан ўтказишганида, жўнатмада декларацияда кўрсатилмаган 99 дона занглаган қадимий тангалар борлиги аниқланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати «Дарё» хабар берди.

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Бадиий экспертиза бошқармасининг экспертиза хулосасига кўра мазкур тангалар маданий бойлик эканлиги маълум бўлди.

Миробод тумани маъмурий ишлар бўйича суди қарорига асосан бўйича маданий бойлик деб топилган мазкур тангалар давлат эгалигига ўтказилди.

Маълумот учун, 1999 йил 23 мартдаги 131-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, нумизматика ашёлари, яъни тарихий тангалар ҳам маданий бойликларга тааллуқли ашёлар тоифасига киритилган.

Ушбу ҳужжатга кўра, хорижий фуқаролар ва бошқа шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган маданий бойликлар тегишли божхона ҳужжатларида кўрсатилиши керак.

Изоҳ
Асосий янгиликлар