Интернет тармоғида Spark ва «Жигули» автомобилларидаги бир гуруҳ шахслар ўртасида содир бўлган ҳодиса тасвирланган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ушбу ҳолат юзасидан ахборот берди.
Ижтимоий тармоқларда тарқатилган маълумотларга кўра, ҳодиса шу кунларда Тошкентнинг Қорақамиш даҳасида юз берган. Видеода Spark’нинг ойналари сингани, балонлари пусайиб қолганини, Spark ҳайдовчиси деб тахмин қилинган киши эса ерга ётқизиб қўйилганини кўриш мумкин.
«Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ушбу ҳолат юзасидан текширув ишлари бошланган бўлиб, ҳодиса иштирокчиларининг шахси аниқланмоқда. Маълумотларга кўра жабрланганлар йўқ», — дейилади бош бошқарма ахборотида.
Изоҳ (0)