Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Бугун, 13 августда Ўзбекистондаги барча 60 та олий таълим муассасаси ва уларнинг 19 та филиалларида тест синовлари муваффақиятли якунланди. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.

Фото: Facebook / Азиз Абдуҳакимов

Фото: Facebook / Азиз Абдуҳакимов

13 август куни тест синовлари Сурхондарё вилоятидаги 1 та олий таълим муассасасида бешта таълим йўналиши бўйича бўлиб ўтган. Унда 1 355 нафар абитуриент қатнашган, турли сабабларга кўра 17 абитуриент имтиҳонга келмаган.

Сурхондарёда ўтган сўнгги тест синовларининг жавоблар варақалари 23:00 да Тошкентга, Давлат тест марказига етиб келади. Тест синовларининг натижалари 14 август куни куннинг иккинчи ярмида DTМ сайтида эълон қилинади.

«Тест синовлари натижаларига кўра олий таълим муассасаларига ўқишга тавсия қилинган абитуриентларни ва уларнинг ота-оналарини фарзандлари ўқишга кирганлиги билан табриклаймиз», — деб ёзади Азиз Абдуҳакимов.

Изоҳ
Асосий янгиликлар