Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Associated Press олиб борган тадқиқот iPhone ва Android-қурилмалардаги кўплаб Google сервислари, махфийлик созламаларида жойлашган жой тарихи ўчириб қўйилган бўлса ҳам, фойдаланувчиларнинг бир жойдан иккинчи жойга кўчиб юришлари ҳақидаги маълумотларни сақлашини кўрсатди, деб ёзади Meduza.

Фото: «РБК»

Фото: «РБК»

Google фойдаланувчидан олдиндан, масалан, Google Maps дастури геолокациядан фойдаланиши учун рухсат сўрайди. Google қўллаб-қувватлаш саҳифасида айтилишича, уни ўчириб қўйган фойдаланувчилар «барча дастурлар учун жойлашган жой ҳақидаги маълумотлардан фойдаланишни тақиқлайди».

Associated Press журналистлари бу ҳақиқатга тўғри келмаслигини аниқлади. Эксперимент шуни кўрсатдики, фойдаланувчилар бир жойдан иккинчи жойга кўчиб юришлар тарихини ўчириб, аммо дастурлар тарихи ва веб-қидирув созламаларини ўзгартирмаганидан кейин баъзи Google сервислари жойлашган жой ҳақидаги маълумотларни автоматик тарзда сақлашда давом этади. Хусусан, фойдаланувчи Android’да Google Maps, қидирув сервиси ёки об-ҳаво дастурини очганида, компания геолокациядан фойдаланади.

Принстон университети тадқиқотчилари журналистларнинг хулосаларини тасдиқлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар