«Тадбиркор аёл» ассоциацияси мамлакатни халқаро тадбиркор аёллар индексига киритиш ташаббуси билан ҳукуматга чиқди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ушбу индекс бутун дунёда хотин-қизлар тадбиркорлиги салоҳиятини баҳоловчи кўрсаткич бўлиб, аёллар тадбиркорлиги масалаларининг кўплаб қирраларини ўз ичига олади.
Аёллар тадбиркорлиги индекси глобал ҳисоботи 77 та мамлакатни қамраб олиб, ҳудудий таҳлилларга асосланган рейтингни белгилайди. Ўзбекистон ушбу рейтинг таркибига кирмаган.
Ўзбекистоннинг ушбу глобал рейтингда қатнашиши аёллар тадбиркорлиги ҳолатининг ривожланган мамлакатлар орасида солиштирув таҳлилини амалга ошириш, глобал рейтинг индикаторлари орқали мавжуд муаммоларни аниқлаш, аёллар тадбиркорлиги муҳитини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирларни белгилаш, шунингдек, халқаро ҳамжамиятнинг ижобий ёндашуви эришилишига хизмат қилади.
Изоҳ (0)