Хитойнинг Гансу провинциясида жала қуйиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, деб ёзмоқда «Газета.ru».
Маълумотларга қараганда, Байин ҳудудида жала сув тошқинларини келтириб чиқарган. Кўплаб уй-жойларни сув босган. Автомобильларни сув тошқини оқизиб кетган.
Айни пайтда фавқулодда хизматлар провинция ҳудудида жабрланганлар ва ҳалок бўлганларни қидириш ишларини олиб бормоқда.
Изоҳ (0)