Германиянинг Schneider Group компанияси Тошкентда ўз ваколатхонасини очади, деб хабар беради Spot.
Маълум қилинишича, очилиш маросими сентябрь ойида бўлиб ўтади.
Schneider Group ташаббусига кўра, бир қатор немис компанияларининг вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюради. Улар Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Савдо-саноат палатасида музокаралар олиб боради. Шунингдек, немис делегациясининг бир қатор ишлаб чиқариш объектларига бориши режалаштирилган.
Маълумот учун
Schneider Group 2003 йил ташкил этилган. Компания Россия, Қозоғистон, Беларусь, Украина, Польша, Ўзбекистон ва Арманистонда бизнесни яратиш ва ривожлантириш учун зарур бўлган бэк-офис хизматларини тақдим этади. Компания томонидан таклиф этиладиган хизматлар сирасига бозорга чиқиш стратегияларини ишлаб чиқиш, бухгалтерия ҳисоби, солиқ масалалари бўйича консултация, импорт, ERP-тизимларини жорий қилиш ва бошқалар киради. Компания Осиё ва Европанинг 10 та шаҳарида ўзининг офисларига эга.
Изоҳ (0)