«Барселона»нинг икки футболчиси — Йерри Мина ва Андре Гомеш янги мавсумни Англиянинг «Эвертон» клубида бошлайдиган бўлди. Бу ҳақда каталонияликлар расмий сайти хабар берди.
Қайд этилишича, Колумбия терма жамоаси ҳимоячиси Йерри Мина учун «Эвертон» 30,25 миллион евро тўлаган. «Барса» яна 1,5 миллион еврони эса бонус сифатида ўзиники қилиши мумкин.
Мина янги клуби билан беш йиллик шартнома тузади.
Португалиялик Андре Гомеш эса «Эвертон»га бир йиллик ижара асосида кўчиб ўтди. Гомешнинг бир йиллик ижараси учун «Барселона» 2,25 миллион еврога эга бўлади.
Изоҳ (0)