«Тоттенҳэм» ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейн оиласида иккинчи фарзанд дунёга келди.
Кейннинг рафиқаси, 25 ёшли Кейтн Гудленд 8 август куни қиз фарзандни дунёга келтиди.
«Оиламиз сафи яна биттага кўпайди. Вивьен Жейн Кейн. Сен билан фахрланаман, Кейт»,—деб ёзади Кейн Instagram’даги саҳифасида.
Жуфтликнинг биринчи қизи Айви Жейн Кейн 2017 йил январида дунёга келган эди.
Маълумот учун «Тоттенҳэм» АПЛнинг янги мавсумидаги илк учрашувини 11 август куни меҳмонда «Ньюкасл»га қарши бошлайди.
Изоҳ (0)