Кеча, 8 август санасида «Атлетик Бильбао» клуби дарвозабони Кепа Аррисабалага фаолиятини Лондоннинг «Челси» клубида давом эттириши маълум бўлганди.
23 ёшли футболчи лондонликлар билан 7 йиллик шартномага имзо чекди.
Лондонликлар Кепа учун 80 миллион евро тўлади. Айнан шунча маблағ унинг шартномасида товон пули сифатида кўрсатилган эди.
Шу тариқа Кепа футбол тарихидаги энг қиммат дарвозабонга айланди. Бундан аввалги рекорд яқиндагина «Рома»дан «Ливерпуль» сафига ўтган Алиссонга тегишли эди. Бразилиялик учун «мерсисайдликлар» 62,5 миллион евро тўлаганди.
Маълумот учун Мадриднинг «Реал» клуби Кепа учун январь ойида 20 миллион евро таклиф қилган, бироқ «Атлетик» бунга рад жавобини берганди.
Изоҳ (0)