Кеча, 7 август санасида бир қатор ўртоқлик учрашувлари бўлиб ўтди.
Жумладан, Юрген Клопп бошлиқ «Ливерпуль» ўртоқлик учрашувида Италиянинг «Торино» клубини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Бу мерсисайдликларнинг янги мавсум учун тайёргарлик ўйинларидаги кетма-кет тўртинчи ғалабаси бўлди. «Ливерпуль» бунгача «Наполи» (5:0), «Манчестер Юнайтед» (4:1) ва «Манчестер Сити»ни (2:1) таслим этганди.
Клопп жамоаси 4 та учрашувда 14 та гол уриб, 3 та гол ўтказди. «Қизиллар» мавсумолди йиғинларда фақат Дортмунднинг «Боруссия»сига 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
Дортмунднинг «Боруссия»си эса «Наполи» билан кураш олиб борди. Карло Анчелотти шогирдлари дортмундликларни 3:1 ҳисобида мағлуб этишга эришди.
Ўртоқлик ўйинлари
7 август, сешанба