Financial Times анъанавий мамлакатлар рейтингини — инвестициялар орқали фуқаролик олиш дастурлари бўйича кенг қамровли маълумотномани эълон қилди, деб ёзади «Kommersant.uk».
Рейтингга 12 та давлат — Антигуа ва Барбуда, Австрия, Болгария, Камбожа, Комор ороллари, Кипр, Доминика, Гренада, Мальта, Сент-Люсия, Сент-Китс ва Невис ҳамда Вануату кирди.
Таҳлил еттита кўрсаткич бўйича олиб борилди, булар — кўчиб юриш эркинлиги, ҳаёт даражаси, минимал инвестиция харажатлари, мажбурий сафарлар ёки яшаш зарурияти, фуқаролик олиш учун вақт, фуқароликни расмийлаштириш жараёнининг оддийлиги ва ишончлилик жиҳатидан юридик текширув.
Кариб ҳавзаси мамлакатлари дастурлари рейтингнинг юқори бешлигидан жой олди. Биринчи ўринда Доминика жойлашди, у ерда иқтисодиётга киритиладиган сармоянинг минимал қиймати 100 минг долларга тенг. Иккинчи ўринни 150 минг доллар ҳажмидаги минимал инвестиция билан Сент-Китс ва Невис эгаллади.
Кипр эса Евроиттифоқ фуқаролигини берувчи мамлакатлар рўйхатида етакчилик қилди, ушбу мамлакатнинг дастури 2 миллион евро ҳажмидаги минимал инвестицияларни кўзда тутади.
Изоҳ (0)