Буюк Британия ҳукумати органлар трансплантациясига розилик олишнинг янги тартибини жорий этишни режалаштирмоқда, деб ёзади «Коммерсантъ».
Унга кўра, қиролликнинг ҳар бир фуқароси ўлимидан сўнг потенциал донор ҳисобланади.
Ҳаётлигида донор бўлишдан расман бош тортганлар бундан истисно этилади. Шунингдек, 18 ёшгача бўлган болалар, руҳий бузилиши бўлган одамлар, шунингдек, Буюк Британияда бир йилдан кам муддат давомида яшаётганларнинг органларини рухсатсиз қўллаш мумкин бўлмайди.
Қоидалар 2020 йилдан амал қила бошлайди.
Расмийларга кўра, янги қоидалар ҳар йили бир неча юзлаб беморлар ҳаётини сақлаб қолиши мумкин. Донорлик органлари етишмаслиги сабабли 2017 йилда 400 нафар бемор вафот этган.
Изоҳ (0)