Аралаш жанг санъати (MMA) жангчилари — Ҳабиб Нурмагомедов ва Конор Макгрегор 6 октябрь куни рингда учрашади. Буни UFC компанияси тасдиқлади, дея хабар бермоқда Meduza.
Аввалроқ MMA’нинг энг таниқли икки вакили ўртасидаги жанг айнан шу санада ўтиши ҳақида Ҳабибнинг отаси ва мураббийи айтган эди. Жанг Лас-Вегасда, UFC 229 мусобақаси доирасида бўлиб ўтади.
THE FIGHT IS ON!@TeamKhabib vs @TheNotoriousMMA Oct. 6 in Las Vegas at #UFC229! pic.twitter.com/GHNzmj4eWY
— UFC (@ufc) August 3, 2018
Россиялик Ҳабиб Нурмагомедов — MMA’даги таниқли жангчилардан бири, енгил вазнда UFC’нинг амалдаги чемпиони. У фаолияти давомида 26 та жанг ўтказиб, уларнинг бирортасида мағлуб бўлмаган. У чемпионлик совринини 2018 йил апрелида қўлга киритган эди.
Ирландиялик Конор Макгрегор — MMA’нинг энг асосий юлдузларидан бири. 2016 йили енгил вазнда UFC чемпионлик совринини қўлга киритган, бироқ узоқ вақт давомида чемпионлигини ҳимоя қилиш жангини ўтказмагани учун, совриндан маҳрум бўлган.
Макгрегор 2017 йили MMA’даги иштирокини вақтинча тўхтатиб, классик бокс қоидалари асосида боксчи Флойд Мейвезерга қарши жанг ўтказган (ва ютқазган).
Изоҳ (0)