Самарқанд вилоятида 2 август куни тан жароҳати етказиш билан боғлиқ жиноят содир этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Хабар беришларича, вилоятнинг Самарқанд тумани Ражабамин маҳалласида яшовчи Ў.Р. ўз уйида қудаси, шу маҳаллада яшовчи М.Н. билан жанжаллашиб қолган.
«Ўзаро жанжал сабаб у қудасининг бошига темир бўлаги билан уриб, жароҳат етказган», — дейилади ИИВ ахборотида.
Ҳозирда бошидан зарб еган қуда касалхонага ётқизилган, уни урган қизиққон қуда эса ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланган.
Изоҳ (0)