Тошкент шаҳрида катта миқдордаги гиёҳвандлик моддаси ушлаб қолинди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Хабар беришларича, «Қорадори—2018» тадбири давомида Сергели туманида фуқаро Т.Ш. 7 килограмм 258 грамм марихуанани олиб кетаётганида қўлга олинган.
Бунча миқдордаги гиёҳвандлик моддаси олиб кетилаётгани қандай аниқлангани, фуқаро Т.Ш.га нисбатан қандай чора кўрилгани ҳақида ИИВ ахборотида маълумот берилмаган.
Изоҳ (0)