Ўзбекистондаги биринчи хусусий олий таълим муассасаси — Тошкентдаги Ёжу техника институти 2018/2019-ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилишни бошлади. Бу ҳақда ОТМ маъмурияти хабар қилди, деб ёзади «Газета.uz».
ТЁТИ ҳужжатларни 1—31 август кунлари қуйидаги йўналишлар бўйича қабул қилади:
- архитектура ва шаҳарсозлик;
- қурилиш;
- муқобил энергия;
- бизнесни бошқариш;
- туризм.
ОТМ таълим дастурлари Жанубий Корея мутахассислари билан биргаликда тайёрланган бўлиб, уларда амалий кўникмалар ва танқидий фикрлашни ривожлантиришга асосий урғу қаратилади.
Ҳужжатлар онлайн ёки Тошкент шаҳри Шота Руставели (собиқ Усмон Носир) кўчаси 110-уй манзили бўйича қабул қилинади. Телефон: 253−81−53, 253−02−19, 253−23−19, 280−56−02. Қўшимча маълумотларни сайт ёки Facebook орқали билиб олиш мумкин.
Тошкентдаги Ёжу техника институтини ташкил этиш тўғрисидаги меморандум 2017 йил ўзбек-корейс бизнес-форуми доирасида имзоланган эди. ОТМ Ўзбекистонда таълим хизматларини кўрсатиш учун давлат лицензиясини 24 июль куни олган.
Изоҳ (0)