Aeromexico рейсларидан бири йўловчиси Мексиканинг Дуранго шаҳридаги аэропортдан парвоз қилган самолётнинг қулашини тасвирга олди, деб хабар беради Meduza.
«Барчамизнинг тирик қолганимиз, бу ҳақиқий мўъжиза»,—деган видео муаллифи Рамин Парса.
Самолётнинг ерга қулаши ҳақида Reuters’га Лоренцо Нуньес хабар берган: «Бу шунчаки дахшатли, дахшатли!».
Одамлар самолётда ёнғин бошланганидан сўнг ундан чиқишга муваффақ бўлган. Эвакуация жараёнини эса бошқа бир йўловчи Эшли Гарсия тасвирга олган.
Самолёт бортида 99 та йўловчи ва 4 экипаж аъзоси бўлган. Уларнинг деярли барчаси жароҳат олган, аммо ҳеч бири вафот этмаган.
Изоҳ (0)