1 август, чоршанба куни Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтувчи M-39 йўлининг таъмирлаш ишлари олиб борилаётган 199-километрида Dong Feng русумли юк машинаси бетон тўсиқга урилиб, чуқурга тушиб кетди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.
Натижада юк автомашинаси техник шикастланган. Ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганлар йўқ.
Изоҳ (0)