Сурия шимоли-ғарбидаги Идлиб вилоятида сўнгги кунларда «Ҳайят Таҳрир аш-Шом» йирик террорчилик ташкилотининг бир неча қўмондонлари ўлдирилди. Улардан бири Ўзбекистон фуқароси бўлиб чиқди, деб ёзади «Podrobno.uz».
Россия ОАВлари хабарларига кўра, вилоят ғарбида террорчилик гуруҳининг ҳарбий тайёргарлик бўйича мутахассиси, Ўзбекистон фуқароси Абу Ислом Ал-Ўзбекий ўлдирилган. У билан бирга ташкилот бош қўмондони, Миср фуқароси Абу Бакр Ал-Мисрий ҳам йўқ қилинган. Вилоят жанубидаги Балюн шаҳрида эса дала қўмондони Абу Ҳамам Ал-Туркманий ўлдирилган.
Қотиллик учун жавобгарликни ҳеч ким ўз бўйнига олгани йўқ. Воқеа ҳақида хабар берган гуруҳ матбуот агентлиги қотилликларда Дамашқ махфий агентларини айбламоқда.
Изоҳ (0)