• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон Сенатининг бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси жамоатчиликка ҳисобот тақдим этди

    2018 йилнинг ўтган даврида қонунчилик фаолияти доирасида Сенат томонидан ўтган йилдагидан 1,5 маротаба кўпроқ масалалар кўриб чиқилди. Бу ҳақда 2 август куни Миллий матбуот марказида бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди, деб хабар беради «Дарё» мухбири Севара Нишонова.

    Фото: Сенат ахборот хизмати

    Фото: Сенат ахборот хизмати

    Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ўз соҳасига оид асосий йўналишлар бўйича ишларни кучайтирди.

    Қўмитанинг биринчи ярим йилликдаги фаолиятига ва устувор йўналишларига бағишланган матбуот анжуманида ҳисобот даврида 5 та мажлис ўтказилиб, уларда қўмита ваколатларига тааллуқли 18 та масала, шу жумладан бюджет, молия соҳаси ва иқтисодий ислоҳотларга доир 3 та қонун кўриб чиқилганлиги таъкидланди. Жумладан, «Давлат харидлари тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги (янги таҳрири) қонунлар кўриб чиқилди.

    Қўмитанинг назорат-таҳлилий фаолияти қонунлар, давлат дастурлари ва бошқа қонун ҳужжатлари ҳам мамлакат, ҳам ҳудудлар миқёсида ижро этилишини ўрганишга қаратилди. Бир қатор назорат тадбирлари, семинарлар, давра суҳбатлари ва конференциялар ўтказилди. Хусусан, Ўзбекистон Конституциясига мувофиқ Сенатнинг мутлақ ваколатларини бажариш доирасида Марказий банкнинг 2017 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот, Ҳисоб палатасининг ўтган йилдаги фаолияти ҳақидаги ҳисобот, шунингдек Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги қонун ҳамда фонд биржасини ривожлантириш билан боғлиқ дастурларни ижро этиш ҳолати тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.

    Қўмита томонидан ҳисобот даврида ўтказилган конференциялар ва семинарлар доирасида валюта сиёсатини эркинлаштириш масалалари, солиқ сиёсатининг замонавий йўналишлари, қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш истиқболлари, рақамли иқтисодиёт шароитида корпоратив бошқарувни ривожлантиришнинг асосий тенденциялари, банк-молия секторини инновацион ривожлантиришнинг турли жиҳатлари муҳокама этилди, шунингдек қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти кенг тушунтирилди.

    Қўмита аъзолари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг 8725 та мурожаати кўриб чиқилди. Мурожаатларда кўтарилган масалаларни ҳал қилиш учун давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига сенаторларнинг 40 та мурожаати юборилди. Бунинг натижасида фуқароларнинг йиллар давомида йиғилиб қолган кўплаб муаммолари ҳал этилди.

    Масалан, Қўмитага Жиззах вилояти Бахмал тумани «Тонготар» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Қўштепа ва Ўрай қишлоқлари аҳолисидан қарийб 3,5 минг маҳаллий аҳолининг сув билан етарлича таъминланмагани ҳақида мурожаат келиб тушди. Ушбу мурожаат юзасидан Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматовга Сенат аъзосининг сўрови жўнатилди. Сенатор сўровига берилган жавобда аҳоли сув таъминотини яхшилаш масаласи ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг бу йилги манзилли дастурга киритилгани қайд этилди. Шундай қилиб, Қўмита томонидан кўтарилган масала Ўзбекистон Президентининг «Жиззах вилояти аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 4 майдаги Қарорида ўз ечимини топди.

    Шу билан бирга, Қўмита аъзолари иқтисодий ислоҳотларни татбиқ этиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлаништириш, банк-молия тизими барқарорлигини таъминлаш, тадбиркорлик ва хусусий бизнесни ривожлантириш соҳасида давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифаларни бажариш бўйича депутатлик ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш юзасидан ишлар олиб бормоқда.

    Умуман олганда, Сенатда ва жойларда 3500 та қабул амалга оширилди, шу жумладан Қўмитада доимий асосда ишловчи сенаторлар томонидан 79 нафар фуқаро қабул қилинди.

    02.08.2018, 19:03   Изоҳ (0)   9025
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқанддаги махсус мактабда болаларни қийноққа солган собиқ ходим ҳам ҳибсга олинди

    02.08.2018, 18:00

    Ўзбекистон Бош прокуратураси тергов бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқди

    02.08.2018, 17:20

    «Дарахт кесишни тақиқлашнинг имкони йўқ» — Депутатлар жамоавий мурожаатга жавоб берди

    02.08.2018, 17:05

    Тошкент шаҳар ИИББ делегацияси Жанубий Кореяга ташриф буюрди

    02.08.2018, 16:39

    Қорақалпоғистоннинг Беруний туманидаги Шаббоз бозорида ўғриликда гумон қилинган йигит қўлидан осиб қўйилди (видео)

    02.08.2018, 15:51

    Қозоқ матбуоти: Қозоғистон ўйлаб ўтиргунча Ўзбекистон дадил қадамлар билан илгарилаб кетмоқда

    02.08.2018, 15:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ердан 4 ярим ёруғлик йили узоқлигида янги сайёра ва юлдуз аниқланди

    Дунё | 10 август, 00:10

    “Украина тақдири европаликлар иштирокисиз ҳал қилинмаслиги керак” — Эммануэл Макрон

    Дунё | 9 август, 23:30

    Ўзбекистонда иш берувчиларга қўйилган айрим талаблар бекор қилинади

    Ўзбекистон | 9 август, 23:01

    “Ан-Насср” “Бавария” футболчисига қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 9 август, 22:24

    “Ҳизбуллоҳнинг қуролсизлантирилишига қаршимиз” — Эрон расмийси

    Дунё | 9 август, 22:20

    Индонезия Ғазо жабрдийдалари учун кимсасиз оролда шифохона очади

    Дунё | 9 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.