2018 йилнинг 4 август куни Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Сушма Свараж Тошкентга келади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳиндистон делегацияси Президент Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.
Ташриф дастуридан, шунингдек, Ҳиндистон ТИВ раҳбарининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, ҳукумат ва Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти билан учрашувлари ва музокаралари ҳам ўрин олган.
Мазкур тадбирлар давомида Ўзбекистон—Ҳиндистон ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари ва халқаро кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилиш кўзда тутилган.
Изоҳ (0)