Бухоро шаҳрида 28 июлдан 31 июлгача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Ш.А. исмли аёлнинг уйига калит танлаш йўли билан киргани маълум бўлди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Мазкур «ташрифлар» давомида Ш.А.нинг хонасидан 12 800 доллар ўғирлаб кетилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Ромитан тумани, Газли шаҳарчасида яшовчи С.Ж. исмли аёл содир этганлиги аниқланди.
Ўғри аёл ушланди.
Изоҳ (0)