Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хитой жануби-шарқидаги Сзянси провинцияси расмийлари ер ресурсларини сақлаб қолиш мақсадида «фақат кремация» сиёсатини жорий этиш бўйича чоралар кўра бошлади. Бу ҳақда South China Morning Post газетаси хабар қилди, деб ёзади «TengriNews.кз».

Фото: «TengriNews»

Фото: «TengriNews»

Расмийлар маҳаллий аҳолидан тайёр тобутларни зўравонлик билан мусодара қилиб, вафот этганларни дафн этишдаги анъанавий маросимларни тақиқлай бошлади.

Провинция бўйлаб кўплаб шаҳарлар расмийлари жорий йилнинг сентябрига қадар «фақат кремация» сиёсатини амалга ошириш муддатини қўйган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган суратлар ва видеоларга кўра, Хитойда ўтган дам олиш кунлари Ганчжоу, Сзян ва Ичун шаҳар округларида маҳаллий аҳоли уйларидаги тобутлар мансабдор шахслар томонидан куч билан мусодара этилган.

Ёғоч тобутлардан ҳосил бўлган улкан тоғ экскаваторлар томонидан йўқ қилинган. Кекса кишилар тобутларни сақлаб қолишга уриниб, уларга ётиб олганлиги таъкидланмоқда.

Мансабдорлар нафақат тобутлар, балки бошқа анъанавий маросимлар, жумладан, қабр тошлари ва қоғоз пулларни ҳам тақиқлаган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Украинадаги урушни Россия бошламаган» — Путин (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда давлат ташкилотлари машиналарига газ қуйиш вақтинча тақиқланди
Маҳаллий
Тошкентда Cobalt йўлдан ўтаётган она-болани уриб юборди (видео)