2018 йилнинг 19—29 июль кунлари ўтказилган 50-Халқаро кимё олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар иккита бронза медални қўлга киритди, деб ёзади ЎзА.
Халқаро кимё олимпиадаси (International Chemistry Olympiad — IChO) ўқувчилар ўртасида кимо фани бўйича ўтказиладиган энг муҳим нуфузли халқаро тадбир ҳисобланиб, унда ҳар йили дунёнинг 80 га яқин давлатидан 300 нафардан ортиқ иқтидорли ўқувчи иштирок этади.
Жорий йилда Словакия пойтахти Братиславада бошланиб, Чехия пойтахти Прагада якунланган Халқаро олимпиадада Ўзбекистондан тўрт нафар ўқувчи қатнашди. Улардан икки нафари совриндорлар қаторидан жой олди. Тошкент педиатрия тиббиёт институти қошидаги академик лицей ўқувчилари Жалолиддин Аловиддинов ва Дилдора Ҳакимбоева бронза медали соҳибига айланди.
Изоҳ (0)