Туркия компанияси Тошкент аэропорти «реабилитацияси» билан шуғулланади. Бу ҳақда Yildirim Group бош директори Юксел Йилдирим Forbes Kazakhstan’га интервьюсида маълум қилди, деб ёзади Spot.
Биринчи лойиҳа — умумий қиймати 100 МВт бўлган қуёш ва шамол станцияси қурилиши.
Компания келажакда Тошкент вилояти Қибрай туманида давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигида 600 МВт қувватли кўмир ва газ электр станциясини барпо этиш истагида. Бунинг учун 1,2 миллиард доллар тўғридан-тўғри инвестицияларни йўналтириш режалаштирилмоқда.
Иккинчи лойиҳа — Тошкент аэропорти реабилитацияси.
Бундан ташқари, компания кальцийлаштирилган сода заводларини кўз остига олмоқда.
Изоҳ (0)