Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

GM Uzbekistan заводида ишлаб чиқарилаётган Spark автомобилига электр двигатель ўрнатилади. Бу ҳақда Халқаро пресс клубда бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинди, дея хабар беради «Халқ сўзи».

Фото: 3DNews

Фото: 3DNews

Spark автомобилини электромобилга айлантириш ишлари тез орада бошланади. Сентябрь ойида Spark’нинг электромобил кўринишидаги талқини тақдимоти бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Аммо ҳозирча унинг аҳоли учун қайси муддатда етказиб берилиши аниқ эмас.

«Электромобиллар нархи қиммат. Уларни ишлаб чиқариш имконияти компанияга боғлиқ. Шу боис ҳозирча электромобилларни аҳолига етказиб бериш муддатини аниқ айта олмаймиз», деди йиғилиш иштирокчиларидан бири.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Андижондаги заправкада навбатсиз киришга уринган ҳайдовчи бир неча ИИБ ходимлари томонидан ушланди (видео)
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда нархларнинг ўсиши суръати январь ойида пасая бошлади
Маҳаллий
Тошкентда 12 ёшли қизнинг мурдаси зўрлик ва қотиллик аломатлари билан топилди