27 июль, пайшанба куни «Боко Харам» радикал гуруҳи жангарилари Нигерия шимоли-шарқидаги назорат-ўтказиш пунктига ҳужум қилди. Бу ҳақда AFP’га таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳужум натижасида 11 киши ҳалок бўлди.
Мудофаа кучлари вакилининг берган маълумотларига қараганда, жангарилар транспорт воситалари, жумладан, зирҳли транспортёр ва юк машинасини қўлга киритган.
Нигерияда фаолият юритувчи «Боко Харам» радикал гуруҳи таълимнинг ғарб моделига қарши чиқади ва бутун мамлакат бўйлаб шариат жорий этилишини ёқлайди.
Ҳуқуқ-тартибот органлари маълумотларига кўра, «Боко Харам» билан боғлиқ зўравонлик акцияларида саккиз йил ичида 20 мингга яқин киши ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)