Индонезиянинг Ломбок оролида юз берган зилзила оқибатида 14 киши ҳалок бўлди, 160 дан зиёд киши жароҳат олди. Бу ҳақда «Reuters»га таяниб, «Эхо Москви» хабар бермоқда.
Жароҳат олганларнинг кўпчилиги оғир аҳволда шифохонага олиб кетилган. Мингдан ортиқ бинога зиён етган. Зилзила 7 километр чуқурликда содир бўлган.
Ер силкинишлари Бали оролида ҳам қайд қилинган.
Изоҳ (0)