Грецияда ўрмон ёнғинлари қурбонлари сони 91 тага етди, дея «РИА Новости» хабар бермоқда.
Фавқулодда хизмат маълумотларига қараганда, 25 киши бедарак йўқолган.Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилишича, 4 киши шифохонада жон берган.
Ўтказилган тиббий экспертиза натижасида ҳалок бўлганлардан 59 нафарининг шахси аниқланган. Яна 28 кишининг шахси номаълумлигича қолмоқда.
Греция соғлиқни сақлаш вазирлиги 43 киши ва бир нафар боланинг шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Греция пойтахти Афина шаҳридан шарқда 23 июль куни кучли ўрмон ёнғини юзага келган. Аланга ўчоғи тоғ қояларидаги етиб бориш қийин бўлган асосий ўрмонда, Кинета курорт шаҳри яқинида жойлашган. Қурбонлар сони 24 июль куни 20 киши, шу куннинг иккинчи ярмида 70 киши, 26 июль куни 83 киши, 27 июль куни 87 кишига етгани хабар қилинган.
Изоҳ (0)