Фарғона вилоят ИИБ хавфсизлик бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида Риштон туманида сохта милиционер аёл қўлга олинди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов хабар берди.
2018 йил 30 июль куни ички ишлар органлари хизмат кийимидаги аёл Риштон тумани ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи ходимларининг иш фаолиятига аралашиб юргани ҳақида маълум қилинган. Тезкор тадбир давомида Риштон тумани Оқер қишлоғидаги «Водий 2» биноси ёнида ички ишлар органларининг мавсумий оқ кўйлаги ва яшил юбкасини кийиб олган аёл сафдор махсус унвони билан турганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур иш бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)