• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12760.21
    • RUB160.08
    • EUR14704.87
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «STV» телеканали фаолияти тўхтатилди, «Севимли» телеканали қатъий огоҳлантирилди

    Интернетда Ўзбекистонда фаолият юритаётган айрим телеканаллар томонидан порнографик ва ҳаёсизликни тарғиб қилувчи материаллар тарқатилгани ҳақидаги лавҳалар пайдо бўлиши юзасидан Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг 27 июль куни йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Матбуот ва ахборот агентлиги «Дарё»га хабар берди.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Йиғилишда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Master media production and broadcast масъулияти чекланган жамияти муассислигида ташкил этилган «Севимли» ва «STV» телеканаллари мониторингида бир қатор қонун талаблари бузилганини маълум қилди.

    Хусусан, Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи «Севимли» телеканали орқали 2018 йил 15 июль куни cоат 21:10 да эфирга узатилган «Ҳурлиқо» («I feel pretty») бадиий фильмининг 45-дақиқасида порнографик мазмундаги саҳна мавжудлиги аниқланган.

    «Бундан ташқари, ушбу телеканалда маънавиятимиз ва миллий қадриятларимизга зид, ёшларнинг одоб-ахлоқига, тарбиясига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ёзишмалар, матнида ҳаёсизликни ташвиқот қилувчи жумлалар мавжуд хорижий қўшиқлар намойиш этилгани кузатилган», дейилади агентлик хабарида.

    Самарқанд шаҳрида фаолият юритувчи «STV» телеканали йил 21 июль куни cоат 09:17 да ҳаёсизликни тарғиб қилувчи, айниқса ёшлар одоб-ахлоқига, тарбиясига салбий таъсир этувчи «Sausage party» номли хориж мультфильмини эфирга узатган. Жумладан, мультфильм қаҳрамонларининг ҳаёсизликни тарғиб қилувчи беўхшов қилиқлари, беҳаё суҳбатлари, наркотик моддаларни қабул қилиш, сурбетларча қовушиш саҳналари очиқ-ошкора намойиш этилган.

    «Болалар учун мўлжалланган бундай «мультфильм»ларни эфирга узатаётган муҳаррирлар, журналистлар, канал раҳбарлари ва техник ходимларининг фарзандлари, оиласи, аёли, набиралари йўқми? Улар бундай хатти-ҳаракатлари билан келажагимиз эгалари – азиз фарзандларимизга нима демоқчи? Улар бу ҳаракати билан кимнинг тегирмонига сув қуймоқда? Бу саҳналарни эфирга узатганлар фарзандларининг кўзига қарай олармикан?!», — дейилади Матбуот ва ахборот агентлиги баёнотида.

    Бундан ташқари, мазкур телеканал орқали 2018 йил 22 июль куни соат 22:45 да хорижнинг «Мен афсонаман» («I Am Legend») фильми эфирга узатилган. Мазкур фильм сюжетида вирус тарқалган ҳудудда одамхўрлар ва ваҳший ҳайвонларнинг одамга ҳужум қилиш, уни ейишга уриниш билан боғлиқ ваҳшийлик, шафқатсизлик саҳналари мавжудлиги аниқланган. Сюжетида томошабинларни даҳшатга солувчи қўрқинчли тасвирлар мавжудлиги боис, мазкур фильм «Ўзбеккино» Миллий агентлигининг эксперт комиссияси томонидан «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида намойиш этиш, кўпайтириш ва тарқатиш тавсия этилмаган фильмлар рўйхати»га киритилган.

    Телеканаллар томонидан номлари қайд этилган фильм ва мультфильмларни эфирга узатиш оқибатида Ўзбекистон Республикаси «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонунининг 6-моддаси, «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги қонунининг 5-моддаси, «Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 16-моддаси, «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги қонунининг 14- ва 15-моддалари талаблари бузилган.

    Юқоридаги қонунбузилиш ҳолатларидан келиб чиқиб, Идоралараро Комиссия қарорига асосан Master media production and broadcast масъулияти чекланган жамияти муассислигидаги «STV» телеканалини эфирга узатиш номуайян муддатга тўхтатилди.

    «Севимли» телеканали масъул ходимларига кескин чоралар қўлланилгани инобатга олиниб, бундай ҳолатларга қайта йўл қўймаслик шарти билан телеканал раҳбарияти қаттиқ огоҳлантирилди.

    Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги барча телерадиоканаллар, бошқа турдаги оммавий ахборот воситаларини Ўзбекистонда мавжуд қонунлар талабларини ҳурмат қилишга, маънавият, урф-одатлар, ёшлар тарбиясига зарар келтиришга қаратилган материалларни тарқатмасликка чақирди ҳамда бундай ҳолатлар такрорланган тақдирда қатъий чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирди!

    28.07.2018, 11:28   Изоҳ (0)   212939
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Перу президентига табрик йўллади

    28.07.2018, 10:58

    Сурхондарёда Nexia «Хазарбоғ» каналига тушиб кетди. Ҳайдовчи ва йўловчи ҳалок бўлди

    28.07.2018, 10:12

    Ёз чилласида Фарғонада олма гуллади

    28.07.2018, 09:56

    Ўзбекистон Қаҳрамони Сиёсатхон Абдуллаева 78 ёшида вафот этди

    28.07.2018, 09:25

    Ўзбекистонликлар тўлиқ Ой тутилишига гувоҳ бўлди (фото)

    28.07.2018, 09:10

    Ўзбекистонда хориждаги онлайн-дўконлардан харид қилинадиган товарлар суммасига чеклов жорий этилди

    27.07.2018, 23:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Автобусда кекса аёл томонидан калтакланган қозоғистонлик йигит мода олами вакилларининг эътиборига тушди

    Лайфстайл | 16 июн, 09:20

    Элдор Шомуродовга АҚШ чемпионатидан жиддий таклиф бор

    Спорт | 16 июн, 09:05

    Эрондаги Ўзбекистон фуқаролари Туркманистон орқали эвакуация қилинди

    Ўзбекистон | 16 июн, 09:05

    “Чақмоқ Маквин” мультфильми ҳақида кўпчилик билмайдиган 15 қизиқарли факт

    Лайфстайл | 16 июн, 08:57

    Қашқадарёда солиқ идораси мансабдори пора олаётганда ушланди  

    Ўзбекистон | 16 июн, 08:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.