35 ёшли ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Сервер Жепаров ўз фаолиятини Толдиқўрғоннинг «Жетису» клубида давом эттиради, деб хабар беради «Sports.kz».
Маълумот учун Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси ўз фаолияти давомида Ўзбекистоннинг «Навбаҳор», «Пахтакор», «Бунёдкор» ва «Локомотив», Жанубий Кореянинг «Сеул», «Сеонгнам», «Улсан», Саудия Арабистонининг «Ал-Шабаб» клубларида тўп сурган. Сўнгги йилларда Сервер Эрон чемпионатида фаолият олиб («Истиқлол», «Сепахон») бораётган эди.
Жепаров 9 карра Ўзбекистон чемпионлигини, бир мартадан Жанубий Корея ва Саудия Арабистони чемпионлигини қўлга киритган.
Икки бор — 2008 ҳамда 2011 йилда Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топилган.
Изоҳ (0)