Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Huawei компаниясининг хабар беришича, Huawei P20 Pro смартфони ҳар йили Европа аппаратлар билан таъминлаш уюшмаси томонидан ташкил этиладиган European Hardware Awards 2018 мукофоти жюриси «2018 йилнинг энг яхши сматфони» деб тан олди.

European Hardware Awards мукофоти европа бозорида иштирок этувчи истеъмол электроникаси сегментидаги энг яхши маҳсулотларни қайд этади. Даъвогарларни танлашда тармоқдаги етакчи нашриётлар иштирок этадилар. 2018 йилдаги овоз беришда 100 нафардан ортиқ муҳаррир иштирок этиб, 42 тоифадаги энг яхши электрон ускуналар ва уларнинг бутловчи қисмларини, шу жумладан, смартфонлар, юкловчи ускуналар ва PK учун компонентларни ҳам аниқладилар.

«Бу мукофот — Huawei P20 Pro томонидан эришилган юқори ютуқларининг яна бир исботидир, бу эса Huawei’нинг саноат етакчиси сифатидаги мақомини янада мустаҳкамлайди, — дейди Huawei Consumer Business Group мобил ускуналари бўлинмасининг вице-президенти Брюс Ли (Bruce Lee).

— Биз соҳа янгиликларини ёритувчи ОАВ томонидан берилган ушбу баҳо билан ғурурланамиз ва бундан кейин ҳам фойдаланувчилар ва мутахассисларни маҳсулотларимизнинг имкониятлари билан ҳайратга солишда давом этаверамиз».

Huawei P20 Pro янги флагман смартфони дунёда биринчи бўлиб Leica компанияси томонидан ишлаб чиқилган учталик камера ва сунъий интеллектни қўллаб-қувватловчи технологияли процессорга эга бўлди, улар биргаликда аввал мобил қурилмаларида бўлмган юксак сифатли фотосуратларни олиш имконини беради. Тасвирларни оптималлаш интеллектуал технологиялари тунги суратларнинг аъло даражадаги сифатини таъминлайди. Бундан ташқари, учталик камера беш карралик гибрид ва ўн карралик рақамли зумга эга. Камеранинг юқори қобилияти Huawei P20 Pro’нинг DxOMark нуфузли рейтингидаги шубҳасиз етакчилиги билан тасдиқланади, у батафсил тест синовлари асосида тузилади. Huawei P20 Pro чиқарила бошлаган шу йил март ойидан буён у 109 баллик йиғма баҳо билан барча рақобатдошларидан устун бўлиб турибди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Европа газ истеъмолини камайтирмоқда
Маҳаллий
Тошкентда ёнғин оқибатида 2 киши ҳалок бўлди (видео)
Дунё
Украина 2 та аэродромга дронлар билан зарба беришга уринди — Россия Мудофаа вазирлиги