Президент томонидан «Иқтисодиётнинг жадал ривожланишини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун имзоланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.
Хусусан, Фуқаролик кодексига киритилган ўзгартиришга мувофиқ эндиликда автомототранспорт воситаларини 30 кунгача бўлган муддатга ижарага бериш шартномаларини нотариал тасдиқлаш шарт эмас.
Енгил автомобиль ва мототранспорт воситаларини ижарага бериш бўйича хизмат кўрсатадиган юридик шахслар жисмоний шахслар билан 30 кунгача бўлган муддатга ижара ҳақидаги шартномани оддий ёзма шаклда тузиши мумкин.
Изоҳ (0)