Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов «Ёшлар» телеканалининг «Давр» ахборот дастури мухбири билан бўлган суҳбатда ўқув йилининг бошланиши ва мактаб формаси масаласига тўхталиб ўтди. Бу ҳақда Uz24 хабар берди.
«Мактаб вақтлироқ бошланади деган миш-мишлар ўринсиз. Аввал қайси вақтда бошланган бўлса ўзгаришсиз қолади. Мактаб формасига тўхталадиган бўлсак, форма масаласи аввалроқ, яъни биз келмасимиздан олдин бошланган. Мактаб формаси иккита мактабда синов тариқасида турли хил варианлари ўрганиб, муҳокама қилинган. Ҳозирда бу бўйича лойиҳа Вазирлар Маҳкамасига киритилган. Яқин кунларда натижаси чиқиши керак», – деди вазир.
Изоҳ (0)