Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда меҳмон бўлиб турган Хитойнинг «Ипак йўли» фонди ижрочи вице-президенти Си Циньбо бошчилигидаги делегация 24 июль куни Самарқанд шаҳрига келди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

2014 йил декабрь ойида Хитойда ташкил этилган мазкур инвестицион фонд Буюк ипак йўли атрофида жойлашган мамлакатлар билан савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш мақсадида йирик лойиҳаларни амалга оширишга ёрдам беради.

Жорий йил 6 июнь куни Пекинда Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ва «Ипак йўли» фонди ўртасида Samarkand City-1 сайёҳлик зонасини қуриш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан «Самарқанд шаҳри ва Самарқанд вилояти сайёҳлик салоҳиятини жадал ривожлантириш бўйича 2017-2020 йилларга мўлжалланган тадбирлар дастури» доирасида амалга оширилаётган мазкур лойиҳа Самарқанд шаҳрининг машҳур тарихий ва маданий марказ сифатидаги туристик салоҳиятини ошириш ва «XXI аср Ипак йўли дурдонаси» яратилишини ўз ичига олади.

Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов меҳмонларни ташриф билан қутлаб, вилоят иқтисодиёти, туристик салоҳияти ҳақида сўзлаб берди. Самарқанднинг Хитой провинциялари ва шаҳарлари билан ҳамкорлик алоқалари ривожланиб бораётганини таъкидлади. Samarkand City-1 туристик зонасини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик ҳам икки томон учун ҳар жиҳатдан манфаатли бўлиши қайд этилди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Хитойлик меҳмонлар туристик зона қурилиши режалаштирилган ҳудуд ва таклиф этилаётган лойиҳалар билан танишди. Шунингдек, Самарқанднинг тарихий-маданий ёдгорликлари ва бошқа диққатга сазовор жойларига саёҳат уюштирилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда ўқувчининг онаси «замдиректор»ни калтаклади
Маҳаллий
Ўзбекистонда ногиронлиги бор инсонлар учун шароит қандай? — «Дарё»да кичик сўровнома
Спорт
Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси футболчиларига Cobalt автомобиллари топширилди