Перу пойтахтидаги шифохоналардан бирида содир этилган 2 та портлаш оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар бермоқда.
«Энэ» маҳаллий телеканалининг маълумот беришича, автомобиллар тўхташ жойи ва лабораторияда қолдириб кетилган юк халталаридаги портлаш қурилмалари ишга туширилган. Қурилмалар бир неча дақиқа оралиғида портлатилган. Ҳозирча ҳукумат воқеани теракт деб эълон қилмаган. Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)